Линклар

Бағдодда мина ўрнатилган машина портлатилгани оқибатида камида уч нафар ироқлик аскар ва бир нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди.


Ироқ полициясининг билдиришича¸ аскарлар пиëда патруллик қилиб юрган пайт машинадаги худкуш ҳужумчи минани ҳаракатга келтирган. Натижада ҳалок бўлганлардан ташқари 7 киши¸ жумладан¸ тўрт аскар жароҳатланган.
Бошқа бир хабарга кўра¸ Ироқ жанубидаги Басра шаҳар суди раиси Рағиб Ҳасан қамоқдан қочган икки нафар британиялик аскарни ҳибсга олишга бўйруқ берган. Улар шу ҳафта бошларида Британиянинг Ироқдаги ҳарбий кучлари қамоқхонага қилган ҳужумидан кейин ҳибсдан қочиб чиққан эди.
Сидя Ҳасан мазкур икки нафар аскарни сохта ҳужжат ва рухсатсиз қурол ташиганлик ҳамда Ироқ полицияси ходимини ўлдирганлик ва яна бир полициячини ярадор қилиганликда айбламоқда. Аммо Британия Мудофаа вазирлиги судянинг қарорини ноқонуний¸ деб ҳисобламоқда.
Бугун Лондонда урушга қарши минглаб намойишчилар юриш қилиб¸ Британия ўз ҳарбий кучларини Ироқдан олиб чиқишини талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG