Линклар

logo-print

Бакуда парламент сайловлари олдидан Озарбайжон мухолифати аъзолари рухсат этилмаган ҳолда намойиш ўтказишга ҳаракат қилганида ўнлаб киши милиция томонидан ҳибсга олинди.


“Азадлиқ” деб номланган мухолифат иттифоқи уч партиядан ташкил топган. Улардан бири – Озарбайжон миллий жабҳаси матбуот вакили Исҳоқ Аваз-ўғлининг айтишича¸ намойишда 100 дан зиëд одам ҳибсга олинган.
Пойтахт кўчаларида намойишчилар Президент Ҳайдар Алиевнинг истеъфо беришини ва 6 ноябрда ўтказиладиган сайловлар эркин ва адолатли бўлишини талаб қилиб шиорлар беришган.
XS
SM
MD
LG