Линклар

logo-print

Афғонистон сайлов комиссияси расмийлари 18 сентябр куни ўтказилган парламент ва вилоят кенгашлари сайловларининг дастлабки натижаларини қисман эълон қилди.


Афғонистон ва БМТ қўшма сайлов комиссиясининг билдиришича¸ Фароҳ¸ Нимрўз ва Урзгон вилоятларида сайлов бюллетенларининг бир қисми санаб чиқилган.
Қўшма сайлов комиссияси раиси Петер Эрбенга кўра¸ барча сайлов бюллетенлари санаш марказларига етиб келган ва айрим вилоятларда санаш ишлари тахминан ниҳоясига етган.
“Бюллетенларни санаб чиқиш жараëни яхши амалга ошмоқда. Биз мамлакат бўйлаб берилган овозларни 19 фоизини санаб чиқдик. Яна бир неча кун ичида бу иш тўла якунига етказилади”¸ - дейди Петер Эрбен.
Унга кўра¸ сайлов участкаларига бориб овоз берган 6 миллион 800 минг сайловчининг 43 фоизи аëллардир. Сайловнинг якуний натижалари 22 октябрда эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG