Линклар

Шанба куни Вашингтонда Ироқ урушига қарши энг катта норозилик намойиши бўлиб ўтид.


Намойишда тахминан 10 минг одам қатнашди. Оқ уй олдига тўпланган намойишчилар бундан икки ярим йил олдин АҚШ етакчилигида Ироққа қарши бошланган урушни қоралаб¸ Америка кучларини зудлик билан Ироқдан олиб чиқишга чақирдилар. АҚШ Президенти Жорж Буш ва Британия Бош вазири Тони Блэрнинг Ироқ сиëсатини танқид қилдилар.
Намойишда сўзга чиққанлар орасида Британия парламенти аъзоси Жорж Галлоуэй ҳамда Ироқда ўғлини йўқотган норозилик намойиш ташкилотчиси америкалик Синди Шиҳан ҳам нутқ сўзлади.
“Матбуотдаги азиз дўстларимиз ўз вазифасини бажармаяпти. Конгрессдаги кўпчилик дўстларимиз ўз вазифаларини амалга оширмаяпти. Шубҳасиз Жорж Буш ҳам ўз вазифасини адо қилмаяпти. Шундай бир шароитда биласизми нима қилиш керак? Биз америкаликлар сифатида ўз вазифамизни бажаришимиз керак”¸ - деб таъкидлади Синди Шиҳан.
Шанба куни шунингдек¸ Лондон¸ Париж¸ Рим¸ Сан-Фарнциско ва Лос- Анжелес шаҳарларида ҳам минглаб одам иштирокида урушга қарши намойишлар ўтказилди.
XS
SM
MD
LG