Линклар

АҚШнинг ҳарбий вертолëти Афғонистон жанубида амалиëт давомида ҳалокатга учраб¸ беш кишидан иборат экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлди.


АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакили подполковник Жерри О’ Ҳарага кўра¸ вертолëтнинг душман томонидан уриб туширилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Бу шу йил давомида АҚШнинг ҳалокатга учраган учинчи ҳарбий вертолëтидир.
CH-47 русумидаги ушбу вертолëт Зобул вилоятининг Деҳ-Чўпон туманида ерга қулаб тушган. Деҳ-Чўпонда АҚШ бошчилигидаги кучлар билан Толибон жанггарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берган.
XS
SM
MD
LG