Линклар

АҚШнинг Техас ва Луизиана штатлари аҳолиси Рита довули изларини тозалашга киришди.


Довул натижасида дарахтлар қулаб тушди¸ электр таъминоти узилди¸ қирғоқ бўйидаги шаҳарларни сув босди. Аммо Рита довулидан етган зарар¸ бундан бир ой олдин юз берган Катрина довули келтирган зарарга қараганда анча оз бўлди.
Рита довули шанба куни эрта тонгда Луизиана соҳилларига етиб келди. Хабарларга кўра¸ Рита довули оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Катрина Довули натижасида мингдан зиëд одам қурбон бўлган эди.
Катрина довули оқибатларини йўқотиш учун шошилинч чора кўрмаганликда жиддий танқидга учраган АҚШ Президенти Жорж Буш Рита Довули етиб келмасидан Техасга сафар қилди. У кеча Ҳюстон шаҳрида фавқулодда ëрдам кўрсатувчилар билан учрашди.
“Мен бу штатда жуда кўп инсонлар қийин аҳволга тушиб қолганини биламан. Умид қиламанки¸ сиз айрим қулайликларга эга бўласиз. Жуда кўп одам сизга ëрдам кўрсатиш учун тўхтовсиз ишламоқда”¸ - деб таъкидлади Президент Буш.
XS
SM
MD
LG