Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттакий Халқаро атом энергияси агентлигининг Теҳрон ядровий дастурини танқид қилувчи янги резолюциясини номаъқул деб ҳисобламоқда.


Резолюцияда Эронга қарши эҳтимолий санкциялар жорий этиш тўғрисида БМТнинг Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиш мумкинлиги таъкидланади.
Муттакийнинг ИРНА ахборот агентлигига айтишича¸ Эрон тинч мақсадларга қаратилган ядровий дастурига эга бўлиш ҳуқуқидан воз кечмайди. Айни пайтда Эрон Ғарб давлатларини ташвишга солаëтган ядровий дастури хусусида қайта музокаралар олиб боришни истайди.
“Биз ноқонуний қарорларга ишонмаймиз ва қўшимча протоколни ҳам қабул қилмаймиз. Аммо оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик шартномасига амал қиламиз. Биз турли давлатлар билан музокалар олиб боришга тайëрмиз. Албатта Эрон музокараларда қатнашадиган янги мамалакатларни рўйхатга киритади”¸ - дейди Эрон Ташқи ишлар вазири.
Шанба куни Халқаро атом энергияси агентлиги агар Теҳрон ўзининг ядровий сиëсатини ўзгартирмаса унга қарши санкция жорий этиш учун БМТнинг Хавфсизлик кенгашига мурожаат этиш тўғрисида янги резолюция қабул қилди. Резолюцияни ЕХҲТга аъзо 35 давлат вакилларидан 22 давлат вакили маъқуллади.
Резолюцияни тасдиқламаган Хитой Европа Иттифоқи ва Эрон масаласини Хавфсизлик кенгашига оширмасдан музокараларни қайта бошлашга чақирди.
Айни пайтда бугун Британия Ташқи ишлар вазир Жэк Строу Европа Иттифоқи Эрон билан музокараларни давом эттиришни исташини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG