Линклар

logo-print

Германиянинг Нюрнберг шаҳрида Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Тамара Чикуновага инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлари учун мукофот берилди.


Бу ҳақда Нюрнберг шаҳар кенгаши депутати¸ инсон ҳуқуқлари фаоли Зафар Титз мухбиримиз билан суҳбатда мана буларни айтди:
"Бугун Тамара Чикуновага Нюрнберг инсон ҳуқулари мукофоти берилди. Бу мукофот Нюрнберг инсон ҳуқуқлари конференсийаси томонидан 6 йилдан буëн бериб келинмоқда. Бу йилгиси Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаолига берилди. Опера биносида ўтган тадбирда Германия Ички ишлар вазири ва Баварийа Ички ишлар вазири¸ шунингдек¸ 6 йил мобайнида бу мукофотга сазовор бўлган инсон ҳуқуқлари фаоллари ва сиëсатчилар иштирок қилди."
Тамара Чикуновага бу мукофотни Нюрнберг шаҳар опера биносида ўтган тантанали тадбирда Германия ички ишлар вазири топширди.
Тадбир чоғида Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият ҳам муҳокама қилинди.
Шу куни Нюрнберг шаҳрида ўзбек қўшиқчиси Моҳира Асадова ижросида консерт ва ўзбек ëзувчилари Мамадали Маҳмудов¸ Муҳаммад Солиҳ¸ Ҳамид Исмоилов ва Рауф Парфийларнинг немис тилига таржима қилинган асарлари тақдимоти ҳам ўтказилди.
XS
SM
MD
LG