Линклар

Бензин тақчиллигининг илк қурбони


Феруза Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бирида фожеа юз берди. Бензин олиш учун навбатда турган фуқаролардан бири жанжал вақтида иккинчисини уриб ўлдириб қўйди.

Воқеа гувоҳларининг билдиришича, ёқилғи қуйиш шахобчасида бир ҳайдовчи ва машинасига бензин олиб, яна канистрга ҳам қуяётган фуқаро ўртасида жанжал чиққан. Соатлаб навбат кутавериб, асаблари қақшаб турган ҳайдовчи фуқаронинг бошига бензин қуйилган канистр билан урган. Натижада фуқаро воқеа жойидаёқ жон таслим қилган.

Ўзбекистон вилоятларида анча вақтдан буён бензин тақчиллиги кузатиляпти. Гарчи 15 сентябрдан буён ёқилғи баҳоси сезиларли кўтарилган бўлса-да, муаммо ечимини топгани йўқ.

Фарғоналикларнинг сўзларига қараганда, вилоятдаги ўта кескин бензин тақчиллиги ҳайдовчиларнинг ўзаро ва ёқилғи қуйиш шахобчалари ходимлари билан кучли тўқнашувларига сабаб бўляпти.
XS
SM
MD
LG