Линклар

Германия мухолифати етакчиси Ангела Меркел икки йирик партия коалицияси тузилмагунча Герхард Шрёдер етакчилигидаги социал демократалар ҳукуматни ўз қўлида сақлаб қолиш ниятидан қайтиши лозимлигини айтди.


Меркелнинг баёнотидан кейин социал демократлар раиси Клаус Беннетер партия Шрёдернинг Германия канцлери лавозимида қолишини исташини маълум қилди
18 сентябр куни ўтказилган сайловларда Ангела Меркелнинг христиан демократлар партияси, Герҳард Шрёдернинг социал демокрталар партиясидан 1 фоизга кўпроқ овоз олган эди. Бироқ иккала сиёсий тузилма ҳам ҳукуматни тузиш ваколати учун етарли овоз олмаган эди.
Кузатувчилар мазкур инқироздан чиқишнинг ягона йўли коалиция тузиш эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG