Линклар

Бугун Ироқнинг Искандария шаҳарчаси яқинида полиция кийимидаги қуролланган шахслар беш нафар мактаб ўқитувчиларини ўлдиргани хабар қилинмоқда.


Бағдоддан олинган хабарларга кўра эса, пойтахтда амалга оширилган портлашларда камида 19 киши ҳалок бўлган.
Айни пайтда, Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари жанггариларнинг ҳужумлари оқибатида 3 нафар америкалик аскар ўлдирилганини маълум қилди.
Ҳужумлар АҚШ ҳарбийлари Абу Ғрайб қамоқхонасидан юзлаб жанггариларни озод этаётган пайтга тўғри келди. АҚШ ҳарбийларига кўра, қамоқхонадан мингга яқин маҳбус озод этилган.
Абу Ғрайб маҳбуслари Ироқ ҳукуматининг илтимосига кўра, муқаддас Рамазон ойи муносабати билан озод этилди.
XS
SM
MD
LG