Линклар

Бугун Испанияда бўлиб ўтган судда келиб чиқиши Суриялик бўлган Испания фуқароси 2001 йил 11 сентябр воқеаларига алоқадорликда айбдор деб топилди ва 27 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди.


Имад Эддин Баракат Яркас Ал-Қайдага алоқадорликда айбланаётган 24 киши қаторида суд қилинди. Бу маҳкама исломчи жанггарилар устидан Европада ўтказилган энг йирик суд деб баҳоланмоқда.
Айбланувчиларнинг 18 нафари айбдор деб топилди ва олти йилдан 27 йилгача бўлган муддатларга қамоққа ҳукм этилди.
24 айбланувчининг барчаси ўзларининг айбсиз эканини таъкидламоқда.
Яркас Ал-Қайда гуруҳининг Испаниядаги ҳалқаси раҳбари деб айтилмоқда.
Терговчиларга кўра, Ал-Қайда гуруҳи ўзининг Испания ҳамда Германиядаги аъзоларидан 11 сентябр воқеаларини режалаштиришда фойдаланган.
XS
SM
MD
LG