Линклар

Олмаотадаги босмахоналардан бири Қозоғистон мухолифатига тегишли олтита газетанинг сўнгги сонини босишдан бош тортди.


“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигининг хабар қилшича, “Свобода слова” газетаси муҳаррири “Время-Принт” босмахонасининг газеталарини босишдан бош тортиши 4 декабрда ўткзиладиган Қозоғистон президентлик сайловлари олдидан муҳолифатнинг овозини бўғишга ҳаракат деб айтган.
“Время-Принт” босмахонаси раҳбарияти нега бундай қилганини изоҳламади.
Охирги пайтларда бутун Қозоғистон бўйлаб мухолифат газеталари ходимларини таъқиб қилиш кузатилмоқда.
Қозоғистон мухолифатига тегишли газеталарнинг умумий тиражи 400 минг нусхадан кўпроқ.
XS
SM
MD
LG