Линклар

Катрина ва Рита довулидан омон қолган Янги Орлеан ҳудудида яшовчи америкаликлар бугундан бошлаб ўз уйларига қайтишлари мумкинлиги айтилмоқда.


Бу ҳақда Янги Орлеан мэрияси маълум қилди. Лекин шаҳарнинг катта қисмига ҳали ҳам мажбурий эвакуация режими қўлланилмоқда.
Айни пайтда, АҚШ расмийлари Рита довули келтирган зарарни ҳисоблай бошлади. Ўтган шанба куни мамлакатнинг жанубий штатларига ҳамла қилган Рита, кутилганидан кучсизроқ бўлганига қарамасдан, катта зарар етказди.
Рита довули туфайли бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ўтган ойда АҚШнинг жанубий штатларида рўй берган Катрина довулида мингдан ортиқ одам қурбон бўлган эди. Бироқ Рита довули кўплаб уйларни вайрон қилди ҳамда Техас ва Луизиана штатларининг денгиз бўйи қисмларида сув тошқинига сабаб бўлди.
АҚШ Президенти Жорж Буш бугун энергетика соҳаси расмийлари билан учрашиб, мамлакат нефт саноатига келтирилган зарарни баҳолади.
АҚШнинг жанубий соҳилларидаги нефт ишлаб чиқарувчи ширкатлар катта зарар кўрмагани айтилмоқда. Лекин ҳукумат мутахассислари, Рита довули нефт саноатига озгина зарар келтирган тақдирда ҳам, минглаб ишчилар ишсиз қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG