Линклар

Эрон вице президенти Халқаро атом энергияси агентлигининг Теҳрон ядровий масаласини БМТ хавфсизлик кенгашига ошириш имконини берадиган резолюцияни қоралаб баёнот берди.


Вице президент Ғуломризо Оғазода мазкур баёнотни Халқаро атом энергияси агентлигининг Венада бўлиб ўтаётган йиллик анжуманида қилган чиқишида қилди. Оғазода шунингдек, Эрон масаласини БМТ хавфсизлик кенгашига ошириш Яқин Шарқдаги вазиятга салбий таъсир ўтказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Айни пайтда, Эрон парламенти депутатлари Халқаро атом энергияси агентлиги резолюциясига жавобан, агентлик кузатувчиларига Теҳрон ядровий дастури бўйича маълумотларни тақдим этишни чеклаб қўйишини маълум қилди.
Халқаро агентлик шанба куни қабул қилган резолюцияга кўра, Эрон ўзининг ядровий дастури тинч йўлларда эканига халқаро ҳамжамиятни ишонтира олмаган тақдирда, бу масала БМТ хавфсизлик кенгашига оширилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG