Линклар

Ўзбекистон олий судида ўтказилаётган маҳкамада андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаётганларининг уч нафари Қирғизистондаги ҳарбий лагерда тайёргарликдан ўтганларини айтди.


Бугун маҳкама давомида гувоҳлик берган айбланувчилардан бири Жаҳонгир Бурхонов уларни чечен жанггарилари тайёргарликдан ўтказганини маълум қилди.
Бугунги суд мажлисида кўрсатма берган айбланувчилардан яна бири Таваккалбек Хожиев Андижондаги исённи ташкил қилишда АҚШ элчихонаси молия билан кўмак бергани ҳақида эшитганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаётган 15 киши устидан маҳкама 20 сентябр куни бошланган эди.
XS
SM
MD
LG