Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:08

Бензин танқислиги фожеаларга сабаб бўляпти


Феруза Фарғонада юзага келган бензин тақчиллиги вилоятда жуда кескин вазиятни юзага келтирди. Аҳолининг бу ҳолатдан норозилиги кундан-кунга ортиб бораётгани кузатиляпти.

26 сентябрь куни Фарғона шаҳрида ёқилғи қуйиш шахобчасида юз берган жанжал натижасида бир фуқаро фожеали ҳалок бўлганди. Воқеадан хабардор кишиларнинг айтишича, бир киши кейин сотиш мақсадида канистрга бензин олаётганида соатлаб навбатда туриб, асаблари таранглашган ҳайдовчи унинг бошига канистр билан уриб, ўлдириб қўйган.

Фарғоналик ҳайдовчилардан бири бензин танқислиги аҳолининг сабр косасини тўлдираётганини билдирди.

“Ёқилғи қуйиш шахобчалари эгаларининг қонунбузарликларини кўриб халқимиз жуда норози бўляпти. Шахобчаларда бензин йўқ, йўлда ҳар қадамда баклажкаларда бензин сотилаётганини кўриш мумкин. Улар бензинни ўзи хоҳлаган нархда – литрини 800-1000 сўмдан, баъзан 1200 сўмдан сотяпти”, - деди ҳайдовчи.

Фарғоналиклар бензин танқислиги кучайганидан дод деяётган пайтда “Ўзбекнефтмаҳсулот” компанияси вакиллари бу ҳолни инкор қиляпти.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходими эса имкон даражасида бензин ишлаб чиқарилаётганини, ҳатто Тошкентда ҳам бензин танқислигини билдирди.

Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимидагилар ҳатто бензин танқислиги шаҳарда бир инсоннинг умрига зомин бўлганидан ҳам бехабар кўринади. Чунки бўлим навбатчиси бундай ҳодиса бўлганини қатъий инкор этди. Унинг айтишича, тартибни сақлаш мақсадида ёқилғи қуйиш шахобчаларига милиционерлар бириктирилган. Улар ҳатто оддий жанжал чиқишига ҳам йўл қўяётгани йўқ.

Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раиси Мўътабар Тожибоева 26 сентярь куни бензин талашиб, бир фуқаро ўлганини тасдиқлади ва шу куни Қўқонда ҳам бензин орқасидан яна бир фалокат юз берганини айтди.

“Кечанинг ўзида иккита фожеа юз берган. Бири Фарғонада, иккинчиси Қўқонда. Қўқонда ёқилғи қуйиш шахобчаси ёқиб юборилган. Шунинг учун бугундан бошлаб шахобчаларга милиционерлар қўйилган”, - деди М.Тожибоева.
XS
SM
MD
LG