Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:18

Хорижий ОАВ шаънига айбловлар қанчалик асосли?


Озодбек Ўзбекистон Олий судида давом этаётган суд жараёнида хорижий журналистлар шаънига ёғилаётган айбловлар юзасидан аҳоли вакиллари турлича муносабат билдиряпти.

Кўпчилик суҳбатдошлар хорижий журналистлар Андижон воқеаларини очиқ-ошкора ёритгани учун ҳукумат томонидан уларга турли айбловлар қўйилаётганини билдирди.

“Бизнинг назаримизда ҳукумат айловлари асоссиз. Хорижий матбуот вакиллари ҳақиқатни кўрсатган бўлиши мумкин. Бизникилар эса уни беркитишяпти. Хорижлик журналистлар ўз кўзи билан кўрганини халққа етказяпти”, - деди суҳбатдошлар.

Суҳбатдош аёлардан бири ҳукуматни Андижонда нима бўлаётганини ўз кўзи билан бориб кўришни талаб қилган журналистларга йўл бермаганликда айблади.

“Ҳукумат йўл берганда, ҳаммаси очиқ-ошкора бўлганда эди, бу гаплар ортиқча эди”, - деди аёл.

Яна бир тоифа суҳбатдошлар хорижий ОАВ шаънига айбловлар асосли эканини таъкидлади.

“Ҳақиқатан ҳам хорижликлар баъзи жойларда бўрттириб юборган. Айбловлар асосли. Чунки Ўзбекистондаги бўлган воқеаларни Қирғизистон билан тенглаштиришди. Қирғизистонда халқ қўзғолони бўлган. Андижонда эса халқ кўтарилгани йўқ. Журналистлар эса бу халқ қийналгани учун бўлганини айтяпти”, - деди бу тоифа кишилар.
XS
SM
MD
LG