Линклар

logo-print

Хамас гуруҳи жанггарилари куни кеча бир исроил фуқаросининг ўғирлангани ва ўлими учун масъулиятни ўз зиммасига олди.


Бу фуқаронинг жасади душанба куни Иордан дарёси ғарбий соҳилидан топилган эди.
Жанггари гуруҳ вакилига кўра, улар бу фуқарони ҳибсдаги фаластинлик маҳбусларга алмаштирмоқчи бўлган. Аммо, Исроилнинг Иордан ғарбий соҳилидаги сўнгги ҳаракатларидан сўнг бу фуқарони ўлдиришга мажбур бўлган. Исроил ҳарбийлари ўтган тунда бу ерда 82 нафар қуролланган шахсларни қўлга олди.
Шунингдек, бугун Исрол ҳарбий ҳаво кучлари яна Ғазо минтақасини ҳаводан ўққа тутди. Минтақадан туриб, Исроилга ўт очаётган қуролли гуруҳ макон тутган нуқталарга ракета ҳужуми уюштирилди.
XS
SM
MD
LG