Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларига кўра, АҚШ ҳарбий кучлари Бағдоддаги ҳарбий ҳаракатлари чоғида “Ал-Қайда” гуруҳи раҳбари ўринбосарини ўлдирган.


АҚШ ҳарбий кучлари вакилига кўра, ўлдирилган жанггари Абу Аъзам Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг ўнг қўли бўлиши мумкин.
Асли фаластинлик Абу Аъзам Бағдод теграсидаги ҳарбий ҳаракатларни бошқаргани хабар қилинмоқда.
Айни вақтда Бағдодда Абу Ғраиб қамоқхонасига маҳбусларни олиб кетаётган транспортга бир қуролланган шахс ўт очди, икки одам қурбон бўлди. Шунингдек, Кут шаҳри яқинида 22 одамнинг жасади топилган. Хабарларга кўра, жасадларнинг қўллари боғланган, бошига эса политэлен халта кийдирилган эди.
XS
SM
MD
LG