Линклар

АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси шу йил май ойида Андижонда рўй берган ҳодиса ташкилотчиларига қандайдир молиявий ёрдам кўрсатгани тўғрисидаги айбловни мутлақо рад этмоқда.


Бу айблов ҳозирда Тошкентда бўлиб ўтаётган судда айбланувчилардан бири томонидан айтилди.
АҚШ Давлат департамент расмийси Шин МакКормакка кўра, бу айблов мутлақо асоссиз.
“Андижон масаласига келадиган бўлсак, бу шаҳарда бўлган қонли воқеалар юзасидан биз ҳали ҳануз мустақил халқаро тергов ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг элчихонамизнинг бу ишга алоқадор бўлиши хусусидаги айблов эса мутлақо асоссиз”, - деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.
Шунингдек, департамент расмийиси АҚШ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократия манфаатларини Хонободдаги ҳарбий база манфаатларидан устун қўймаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG