Линклар

Афғонистонда йирик террор амалиёти содир этилди.


Қобул яқинида худкуш хужумчи тарафидан амалга оширилгани гумон этилаётган портлаш оқибатида тўққиз киши қурбон бўлган, 20дан зиёд одам жарохат олган. Ассошиэйтед пресс мухбирининг Мудофаа вазирлиги мулозими сўзларига таяниб хабар беришича, Афғон Миллий Армияси аскар ва зобидлари ҳарбий база яқинида автобус кутиб туришганида худкуш хужумчи бомбани ҳаракатга келтирган.

Айни пайтда Афғонистонда парламент сайловида берилган овозларнинг ярмидан кўпроғи санаб бўлинган. Сайлов комиссиясига кўра, овозларнинг бари 4 октябргача санаб бўлинади.
XS
SM
MD
LG