Линклар

Қўшма Штатлар ҳарбийлари Тошкент ҳукумати талабига мувофиқ тарзда Ўзбекистондаги ҳаво базани тарк этади ва бу масала бошқа мухокама этилмайди.


Бу ҳақда кеча АҚШ Давлат Котиби ўринбосари Дэниел Фрид Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Аммо, Фрид АҚШ ҳарбийлари Қарши-Хонабод хаво базасини қачон тарк этиши ҳақида аниқ гап айтмади. Ўзбекистон томони шу йилнинг июл ойида АҚШга бунинг очун олти ой мухлат берган эди.
Шунингдек, мартабали АҚШ дипломати Вашингтон Ўзбекистонга ҳаво базасидан фойдалангани учун 23 миллион доллар тўлашини маълум қилди. 2001 йил 11 сентябр фожеаларидан сўнг Афғонистонда аксил-террор амалиётларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент ҳукумати Хонабод ҳарбий базасини АҚШ ҳарбийлари ихтиёрига топширган эди. Шу йил Андижондаги 13 май қонли воқеаларидан сўнг, Қўшма Штатлар Ўзбекистон шарқидаги ходисалар бўйича халқаро тергов ўтказиш талабига қўшилгач Тошкент ҳукумати АҚШдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни сўради. Ўзбекистон томони 13 май кунги ходисаларда 187 киши ўлди демоқда. Аммо инсон ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Андижонда мингга яқин одам ҳукумат қирғинига учраган.
XS
SM
MD
LG