Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик йўловчилар бор автобус ҳалокатга учради


Басира 27 сентябрь куни кечқурун Россиянинг Иркутск вилоятида ўзбекистонлик йўловчилари бўлган автобус ҳалокатга учради. Маълумотларга кўра, 9 йўловчи шифохонага ётқизилган бўлиб, уч нафарининг аҳволи анча оғир.

Автобус йўловчилари орасида аёллар ва ёш болалар бўлган. Автобус Иркутскдан Қозоғистонга ўзбекистонлик фуқароларни олиб кетаётганида ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани натижасида Меггет посёлкаси яқинида ағдарилиб кетган. Автобусда 65 йўловчи бўлган.

Маълум бўлишича, йўловчилардан 20 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Шифохонага ётқизилганларнинг 3 нафари оғир аҳволдадир.

Россиянинг “Вести” янгиликлар дастурига интервью берган шифокор Ольга Тиринанинг айтишича, жабрланганларга зарурий ёрдам кўрсатилган. Жароҳатланган йўловчиларнинг аксариятида қовурға синиши ва юзи шикастланиши аниқланган.

Ҳозир фожеа ҳайдовчининг эътиборсизлиги натижасида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Мазкур ҳолат бўйича тергов олиб бориляпти.
XS
SM
MD
LG