Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:53

Гулистонда газ танқислиги


Лобар Гулистон шаҳрининг 3 ва 4-мавзеларида яшовчи аҳоли бир неча кунлаб табиий газсиз қолиб кетмоқда. Бу эса шу ҳудудда жойлашган хонадонлар учун кўплаб муаммолар яратяпти.

Уларнинг сўзларига қараганда, табиий газ огоҳлантирилмасдан ўчирилмоқда. Кўп ҳолларда фақат кечқурун бериляпти. Натижада кишилар, аввало, овқат тайёрлашга қийналяпти.

Кишилар газ таъминоти ходимлари қисқа муддатда газ ўлчагичлар ўрнатишни талаб қилаётганини билдирди. Бироқ бундай асбоб ўрнатишга ҳамманинг ҳам моддий имконияти етмайди.

“Газ ўлчагич асбоб 25 минг 700 сўм турар экан. Бундан ташқари, уни ўрнатишга ҳам 2-3 минг сўм сўраляпти. Одамларда нон олишга пул йўқ. Қолаверса, уни ўрнатишнинг ҳам югур-югури кўп”, - дейди гулистонликлар.

Мавзу юзасидан Гулистон шаҳри газ таъминоти корхонасига мурожаат қилинганда, улар унча-мунча одамнинг ақлини шоширадиган жавоб қилди. Яъни ҳар қандай оммавий ахборот воситасига маълумот бериш тақиқланган бўлиб, бунинг учун миллий хавфсизлик бўлимидан (!) рухсат олиш керак экан.
XS
SM
MD
LG