Линклар

logo-print

Россия бош прокурори ўринбосари Николай Шепель беслан фожеаси юзасидан маҳкама тортилган Нурпаши Кулаевнинг давлат қораловчисини алмаштиришга етарли процессуал асос йўқлигини таъкидлади.


Шепел бу сўзларни Беслан воқеаси жабрланувчилари уни маҳкаманинг ҳолислигини таъминлай олмаганликда айблаганларга жавобан айтди.
Унинг таъкидлашича, Кулаевни айбдор деб топилиши учун прокурорлар етарли далилларни келтирган.
Беслан оналари қўмитасига етакчиси Сусанна Дудиева Кулаевнинг давлат қораловчиси сифатида Шепелнинг ўрнига бошқа прокурор тайинланиши лозимлигини айтди.
“Николай Иванович Шепель терговнинг бошидан, яъни ўтган йилдан бери унинг ҳолис боришини таъминлай олмади. Бунинг натижасида кўплаб саволлар ва муаммолар туғилди”, - деди Дудиева.
Нурпаши Кулаевга нисбатан саккизта айблов, жумладан террорчилик, гаровга олиш ва қотиллик айбловлари илгари сурилмоқда.
XS
SM
MD
LG