Линклар

Бугун Украинада нацистлар Бабий Ярда амалга оширган қатли ом қурбонлари хотирланди.


Маросимда қатл омдан омон қолганлар, Украина расмийлари ва яҳудий жамоатчилик етакчилари қатнашди.
Фожеанинг 64 йиллигига бағишланган маросимда ўқиб эшиттирилган Украина Президенти Виктор Юшченко мурожаатида Бабий Яр қатли оми мамлакат учун дард ва аламли хотир эканини таъкидланади.
Юшченко замонавий Украинада зўравонлик, антисемитизм, ксенофобия ҳамда халқаро адоват каби ҳолатларга ўрин бўлмаслигини ваъда қилди.
Юшченконинг ўзи, президент маъмуриятига кўра, касаллиги туфайли маросимда шахсан қатнаша олмади.
Бабий Ярдаги фожеалар 1941 йилнинг сентябрида нацистлар Киевни босиб олганида бошланган. Нацистлар бу ерда 34 мингга яқин украиналик яҳудийларни ўлдирган.
Бабий Ярдаги қатли омда нацистлар ҳаммаси бўлиб 100 мингдан ортиқ одамни қатл этган.
XS
SM
MD
LG