Линклар

Афғонистон жанубида оммавий қабр топилди.


Қабрда топилган 500 жасад 1992 йилда ағдарилган коммунист режимининг аскарларига тегишли деб тахмин қилинмоқда.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби, вазирликнинг махсус гуруҳи оммавий қабрни текширгани юборилганини маълум қилди. унинг маълум қилишича, Пактика вилоятида топилган оммавий қабрда 500дан кўпроқ жасад топилган.
Агар тахминлар тасдиқланса, бу Афғонистонда топилган коммунист режими аскарлари кўмилган биринчи оммавий қабр бўлади.
Афғонистон инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири ҳам қабрни кўздан кечириш учун юборилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG