Линклар

logo-print

Грузия ҳукумати расмийси Георгий Хаиндрава Грузия – Жанубий Осетия можароси бўйича тинчлик ўрнатиш музокараларининг янги босқичга чиқиши тарафдори эканини айтди.


Хаиндрава бу ҳақда бугун Москвада гапирди. У минтақадаги Россия тинчликпарвар кучларини ўз вазифасини адо этмаганлик ва у ерда қуролларнинг тўпланишига имкон берганликда айблади.
“Цхинвалидаги вазият бош берк кўчага кириб қолди. Грузияда Цхинвалидаги тинчликпарвар операциясини тўхтатиш ҳақидаги чақирувлар янграмоқда. Биз қўшма назорат комиссияси фаолиятига доир масалани кўтардик. Аслида икки йил ичида биз аксил натижаларга эришдик. Цхинвали минтақаси том маънода темир муштга айланган”.
Хаиндраванинг баёноти Грузия Президенти Михаил Саакашвили Россия, Европа Иттифоқи ва АҚШдан можарони ҳал этишда дипломатик уринишларни кучайтиришни сўраганидан кейин янгради.
Грузиянинг иккита минтақаси – Абхазия ва Жанубий Осетия Грузия билан 1990 йиллардаги қуролли можаро натижаси ўлароқ Тбилисидан мустақил бўлишга эришган. Саакашвили бу минтақаларни Грузия ихтиёрига қайтармоқчи.
XS
SM
MD
LG