Линклар

Бугун Туркия парламенти раиси, Европа Иттифоқи Туркиянинг иттифоққа аъзо бўлиши масаласида иккиюзламчилик сиёсатини олиб бораётганини таъкидлади.


Парламент раиси Булент Аринк Туркиянинг НТВ телеканалига берган интервьюсида: “Европа иттифоқи бизнинг музокаралардан хафсаламизни пир қилиб, биздан қутилмоқчи”, - деди.
Арникнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи аъзолик масаласида Руминия, Болгария, Малта ва бошқа мамлакатларга бошқача сиёсат тутмоқда.
Туркия расмийси, бугун Брюсселдаги учрашувида ЕИ элчилари Туркиянинг иттифоққа аъзолиги бўйича музокараларнинг форматини рад этганидан кейин мазкур баёнот билан чиқди.
Брюсселдаги учрашувда Австрия вакили Туркиянинг иттифоққа тўлақонли аъзо эмас, балки унга ҳамкорлик мақомини бериш ғоясини илгари сурди.
Иттифоққа президентлик қилаётган Британия вужудга келган инқирозни ҳал этиш учун келаси якшанба куни шошилинч мажлис чақирди.
Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича музокаралар душанба куни бошланиши керак эди.
XS
SM
MD
LG