Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этди.


АҚШ Президенти Жорж Буш келаси ойда Ироқ конституцияси бўйича ўтказилажак референдум олдидан зўравонликлар кучайиши эҳтимолинини башорат қилди.
Бугунги жанггарилар Бағдодда амалга оширган икки портлаш оқибатида камида 4 киши ўлдирилди ва саккиз киши жароҳатланди.
Кеча, бир ҳудкуш аёл Тал Афар шаҳарчасидаги ҳарбий хизматга ёллаш маркази олдида амалга оширган портлашда беш киши ҳалок бўлган эди. Бу Ироқда ҳудкуш аёл томонидан амалга оширилган бирнчи зўравонлик бўлди.
Чоршанба куни АҚШ президенти Жорж Буш ўзининг Ироқ бўйича сиёсатини ҳимоя қилиб, у ерда ғалаба қозонишга кўзи етишини таъкидлади.
Айни пайтда, Ироқдаги Америка қўшинлари икки сунний араб етакчиларининг уйларига бостириб кириб, уларни ҳибсга олгани ва қуролларини мусодара қилгани хабар қилинмоқда.
Ироқ халқ қурултойи вакили Аднан ал-Дулаймий ва Ироқ Ислом партияси расмийиси Ҳарит ал-Убайдий уларга нисбатан амалга оширилган бу ҳаракатларни қоралади.
Ироқ Халқ қурултойи ҳамда Ироқ Ислом партияси Ироқдаги суннийларнинг етакчи партиялари ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG