Линклар

Юқори лавозимли АҚШ ҳарбийси Ал-Қайда Яқин Шарқда қўллаш мақсадида оммавий қирғин қуролини қўлга киритмоқчи эканини маълум қилди.


АҚШ армияси Яқин Шарқ бўйича масъули генерал Жон Абизэйд бу ҳақда бугун Вашингтонда баён қилди.
АҚШ Конгресси қўмитаси олдида чиқиш қилган Абизэйднинг таъкидлашича, Ал-Қайда Қўшма Штатлар учун энг катта таҳдид бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари генералга кўра, Ал-Қайда Ироқдаги зўравонликларда ҳам жиддий ўрин тутмоқда.
“Ал-Қайда Ироқдаги зўравонликларнинг асосий қисмини ташкил қилмаса ҳам, унинг Ироқда борлиги шубҳасиз. Айни пайтда, бу гуруҳ Покистон шимоли-ғарбидаги Вазиристон ҳудудларидаги қийинчиликларнинг асосий манбаси бўлмаса ҳам, бу ҳудудларда ҳам у муҳим рол ўйнамоқда”, - деди Абизэйд.
Генералнинг айтишича, минтақада АҚШ ва коалиция кучлари учраётган қийинчиликлар диний эътиқодлари бўлган душман томонидан амалга оширлаётган бўлсада, Ал-Қайда гуруҳи солаётган таҳдидни эътибордан четда қолдирмаслик даркор.
XS
SM
MD
LG