Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан санкциялар қўллашини билдирди.


Бу санкцияларга виза чеклови ва қурол эмбаргоси киради. Европа Иттифоқининг бу қарорига Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан халқаро мустақил тергов ўтказишни рад этгани сабаб бўлди.
Айтилаётган санкциялар келаси ЕИ ташқи ишлар вазирларининг душанба куни ўтказиладиган учрашувида эълон қилиниши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, қабул қилинган хужжатда Андижон воқеаларида Ўзбекистон ҳарбийларининг тинч аҳолига нисбатан ҳаддан ташқари ортиқча ва тартибсиз куч қўллагани танқид қилинади.
Хужжатда айтилишича, Европа Иттифоқи кенгаши Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичида репрессия мақсадларида қўллаши мумкин бўлган қурол-аслаха, ҳарбий ва бошқа ускуналарга эмбарго жорий қилишга қарор қилган.
Бошқа чоралар сирасига ЕИ томонидан молиявий кўмакни камайтириш, ҳамда иттифоққа аъзо давлатларни Тошкент билан ўзаро муносабатларда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга урғу бериш борасидаги чақирувлар киради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бу борада изоҳ берганича йўқ.
XS
SM
MD
LG