Линклар

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Озарбайжон ҳукуматини парламент сайловлари арафасида тегишли қонунчиликни яхшилаш ҳақидаги тавсияларини менсимагани учун танқид қилди.


Ташкилотнинг бугунги ҳисоботида¸ Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг ҳукмрон Йени Озарбайжон партияси тарафдорлари экани ҳам айтиб ўтилади.
6 ноябрга белгиланган парламент сайловларига ўз кузатувчиларини юборадиган ЕХҲТ хулосасига кўра¸ сайловолди жараëни Озарбайжон жамиятини икки қарама-қарши қутбга қўйган ва эҳтиросли¸ ҳамда негатив муҳит яратган.
Айни пайтда бугун мухолифатдаги Озодлик партиясининг олти номзоди сайловлар арафасида матбуотни демократлаштириш талаби билан очлик эълон қилди.
XS
SM
MD
LG