Линклар

Россия ва Украина расмийлари икки давлат ўртасида ўтган йилги зарғалдоқ инқилобидан сўнг бўшашган алоқаларни қайта мустаҳкамлаш ҳақида ваъда беришди.


Москвада россиялик ҳамкасби Михаил Фрадков билан учрашган Украина янги бош вазири Юрий Еҳануров Россияни Киевнинг асосий шериги деб атади ва ўз ҳукумати Россия бизнес манфаатларига зиëн етказмаслигини билдирди.
”Биз россиялик¸қолаверса Украинадаги бошқа хориж ширкатларига ўзимизнинг маданий усулда ишлашимиз ва хусусийлаштиришни тафтиш этиш жараëни уларга тааллуқли бўлмаслиги ҳақида очиқ-ойдин сигнал бердик”¸ - деди Киев ҳукуматининг янги раҳбари.
Айни пайтда бугун телефон орқали сўзлашган Россия президенти Путин ва Украина президенти Юшченколар¸ икки давлат ўртасидаги божхона амалларини соддалаштиришга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG