Линклар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган баëнотга кўра¸ агар жаҳон оммаси парранда грипининг бошқа вируслар билан чатишиш эҳтимолига олдиндан ҳозирлик кўрмаса¸ глобал эпидемия 150 миллион одам ҳаëтига зомин бўлиши мумкин.


Осиë мамлакатларида қайд этилган парранда грипининг ҳозирча фақат паррандалар билан бевосита алоқада бўлган одамларга юққани кузатилмоқда. 2003 йилдан бери мазкур вирусдан 66 одамнинг нобуд бўлгани қайд этилган.
Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси доктор Давид Набаррога кўра¸ мутант вирус исталган пайт одамлар орасида тарқаб кетиши мумкин.
’’Аксарият олимлар одамлар ичида навбатдаги грип эпидемиясини қўзғовчи мутант вирусни аниқлаш билан бу эпидемиянинг назоратдан чиқиб кетиши кўз очиб юмгунча содир бўлади¸ деган фикрдалар. Бундай ҳол ҳафталар ичида юзага чиқиши мумкин’’¸ - деди доктор Набарро.
Жаҳон бўйича қайд этилган энг кенг кўламли грип эпидемияси 1918 йили юз берган ва 40 миллиондан ошиқ одам ëстиғини қуритган.
Айни пайтда¸ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг яна бир расмийси Дик Томпсон¸ эҳтимоли мавжуд бундай эпидемия хусусида керагидан ортиқ ваҳима кўтармасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG