Линклар

Ироқда яна зўравонликлар давом этди. Бағдод жанубидаги асосан шиалар яшовчи Ҳилла шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди¸ 30 дан ошиғи жароҳатланди.


Кеча Бағдод шимолидаги Балад шаҳрида уюштирилган учта ҳужум оқибатида эса 100 га яқин одам нобуд бўлган эди.
Исëнчилар 15 октябрга белгиланган референдумни бекор қилиш ниятида ҳужумларни кучайтиражакларидан огоҳлантирмоқдалар. Референдумда ироқликлар мамлакат янги конституциясига овоз берадилар.
Ал-Қайданинг Ироқдаги тармоғи шиалар ҳукмронлигидаги ҳозирги ҳукуматга қарши уруш эълон қилган. Айни пайтда¸ мўътадил сунний етакчилари ҳам ўз жамоаларини конституцияни рад этишга чақирмоқдалар. Улар фикрича¸ янги Ироқ конституцияси ҳокимиятни шиа ва курдларга берган ҳолда¸ суннийлар ҳуқуқларини чеклайди.
XS
SM
MD
LG