Линклар

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига санкциялар жорий этишни режалаштираëтган айни пайтда¸ икки АҚШ конгресмени Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистонга бериб келаëтган молиявий ëрдамини тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни Конгресс муҳокамасига қўйди.


Резолюция муаллифлари демократ конгресменлар Билл Делаҳант ва Ллойд Дожет Андижонда тинч аҳолини қирғин қилгани учун Ислом Каримовни Халқаро жиноят судига тортишни ҳам талаб қилмоқдалар.
’’Аслида бу мени кўпдан ташвишга солиб келган муаммонинг кулминацияга етиши ва аксил-террор иттифоқидаги шерикларимиздан бири бўлмиш жаноб Каримовнинг ҳатти-ҳаракатларига Конгресс диққатини тортиш уринишидир. Менимча¸ бу масалада очиқ бўлиш¸ орага аниқ чизиқ тортиш ва ўзимизни Каримов ҳукуматидан узоқлаштириш фурсати келди’’¸ - деди Озодлик мухбирига резолюция муаллифларидан бири конгресмен Делаҳант.
Яқинда АҚШ Мудофаа вазирлиги Хонобод ҳарбий базасини тарк этишдан аввал яна 23 миллион доллар тўлашини эълон қилди. Давлат департаменти эса¸ Ўзбекистонга белгиланган 20 миллион долларлик ëрдамни инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар ўтказилиши шарти билан¸ ушлаб турибди.
XS
SM
MD
LG