Линклар

Андижон воқеалари юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказишга рухсат бериш борасида Ислом Каримов ҳукуматига нисбатан халқаро босим кучайиб бормоқда.


Европа Иттифоқи душанба куни Ўзбекистонга қарши қурол эмбаргоси ва Тошкент тасмийларига виза чекловлари ўрнатишга чоғланмоқда. Европа комиссияси матбуот вакили Эмма Удвиннинг айтишича¸ Каримов ҳукуматининг халқаро ҳамжамият талабини менсимаëтгани шундай ҳаракатга сабаб бўлмоқда.
"Биз Андижонда рўй берган воқеалардан ниҳоятда ташвишдамиз. Ҳозирча қўлимизда нималар бўлганига оид ҳисоботлар бор холос. Аммо уларнинг бари жуда жиддий ҳисоботлар¸ уларда бегуноҳ одамларнинг ўлдирилгани¸қандай ўлдирилгани ҳақида сўз боради. Фикримизча¸ бундай кенг кўламли воқеа халқаро мустақил текширув томонидан тафтиш қилиниши ва шу орқали биз ҳаммамиз ҳақиқатни билишимиз ўта муҳимдир"¸ - деди Европа комиссияси расмийси.
XS
SM
MD
LG