Линклар

logo-print

БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луис Арбор Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаëтган 15 киши устидан Ўзбекистон Олий судида бораëтган маҳкама жараëнига ўз кузатувчисини юбориш истагини билдирди.


Олий комиссарлик матбуот котиби Хосе Луис Диаз¸ бу ҳақдаги сўровнинг расмий Тошкентга жўнатилгани¸ аммо ҳозирча унга жавоб бўлмаганини билдирди.
Ҳибсхоналарни бевосита кўриш ва тиббий ҳисоботлар билан танишишни мақсад қилган БМТ кузатувчилар миссияси¸ бораëтган суднинг халқаро ҳуқуқ нормаларига нечоғли мослигини ўрганиши лозим¸ деди Озодлик мухбирига Хосе Луис Диаз.
”Андижон воқеаларининг ниҳоятда жиддийлиги¸ қолаверса 13 май куни нималар бўлгани ҳақида бир-бирига қарама-қарши версия ва ҳисоботлар мавжудлиги инобатга олинса¸ суд жараëнининг халқаро талаблар доирасида ўтиши жуда ҳам муҳимдир”¸ - деди БМТ расмийси.
Айни пайтда¸ инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссарлик вакили Андижон воқеалари юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш талабининг долзарблигича қолаëтганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG