Линклар

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Амнести Интернэшнл ташкилоти Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мурожаат қилиб¸ андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновни зудлик билан озод қилишга чақирди.


Баëнотда Зайнобиддиновнинг 21 май куни қамоққа олингандан бери номаълум жойда сақланаëтгани¸ унинг тақдиридан оила аъзолари ҳам огоҳ эмасликлари айтилади.
”Биз Ўзбекистон расмийларини Зайнобиддиновнинг қаердалигини дарҳол ошкор қилиш¸ унинг адвокат ва оила-аъзолари билан билан учрашишини таъминлашга чақирмоқдамиз. Асосий талабимиз эса¸ инсон ҳуқуқи фаолини дарҳол¸ ҳеч қандай шартларсиз озод қилишдир”¸ - деди ташкилот расмийси Анна Сандер-Плассман Озодлик мухбирига.
Ўзбекистон расмийлари Зайнобиддиновни 13 май кунги Андижон воқеалари юзасидан нотўғри маълумот тарқатганлик¸ туҳмат ва терроризмда айблашмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса¸ Саиджаҳон Заинобиддиновнинг Андижон воқеалари ҳақидаги расмий версияга тескари бўлган ҳақиқатни тарқатганлик учун қамоққа олинганини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG