Линклар

logo-print

Бугун Бокуда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Мухолифатнинг минглаб тарафдорлари митинг ўтказиш учун шаҳар марказига ёриб ўтишга ҳаракат қилди.


Тўқнашувлар пайтида, хабарларга қараганда, ўнлаб киши жароҳатланган, бир неча ўн киши қамоққа олинган.
Мухолифатдаги "Озодлик" сиёсий блоки 6 ноябрга режалаштирилган парламент сайловларининг эркин ва адолатли ўтказилишини талаб қилиб митинг уюштирмоқчи эди.
Боку шаҳар мэрияси митинг ўтказиш учун мухолифатга шаҳарнинг олис ҳудудларидан 5 та жойни таклиф қилди. "Озодлик" сиёсий блоки митингни шаҳар марказида – темир йўл вокзали олдидаги майдонда ўтказмоқчи бўлди ва маъмурлар бунга рухсат бермади.
XS
SM
MD
LG