Линклар

logo-print

Сўнгги икки кун давомида Ироқда 110 нафардан зиёд киши террористик ҳуружлар ва зўравонлик қурбони бўлди.


Камида 10 ироқлик Бағдоддан жанубдаги Хилла шаҳрида жума куни амалга оширилган портлашдан нобуд бўлди.
Пайшанба куни эса Бағдоддан шимолроқдаги Балад шаҳрида у марта портлаш рўй бериб, 100 нафарга яқин одам ўлган эди.
Ироқ ҳукумати вакили Лэйт Кубба шанба куни Балад шаҳрида чиқиш қилар экан: "Террорчилик учун ўрин қолдирмаслигимиз лозим. Бу жиноятчилар, қотиллар тараққиётимизни, олға қараб қилаётган ҳаракатларимизни тўхтатиб қўймоқчи. Улар кўнгилларимизга ғулғула солиб иродамизни букмоқчи. Бунга йўл қўймаслигимиз керак. Биз ўзининг ҳар бир фуқароси манфаатларини ифода қилувчи Ироқни тиклашда давом этаверамиз", - деди.

АҚШ президенти Жорж Буш эса Америка халқига қиладиган ўзининг анъанавий радиомурожаатида жумладан бундай деди: "Олдинда ҳали катта ва хавфли ишлар турибди. Террорчилар одатда йирик тарихий воқелар арафасида ҳужумлар миқёсини кенгайтиради. Ироқда эса, бундай воқеалардан иккитаси кутиляпти. Икки ҳафтадан кейин ўтказилажак референдумда ироқликлар мамлакатнинг демократик конституциясига ўз муносабатини билдиради. Агар улар Асосий қонунни маъқулласа, йил охирига бориб яна бир бор овоз бериш участкаларига келади ва мамлакат конституциясига биноан ҳукуматни сайлаб олади".
XS
SM
MD
LG