Линклар

Ироқ ғарбида, Сурия билан чегарадош ҳудудларда АҚШ ҳарбийлари маҳаллий исёнчиларга қарши йирик ҳарбий амалиёт олиб бормоқда.


Америка ҳарбий қўмондонлигидан олинган хабарга кўра, "Темир мушт" деб номланган мазкур операция Анбар вилоятидаги Сада шаҳридан бошланган. Амалиётларда Ироқ ҳарбийларининг иштирок бор-йўқлиги тўғрисида АҚШ қўмондонлиги маълумот бермади.
АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Принстон университети талабалари олдида чиқиш қилар экан, АҚШ ҳарбийларининг Ироқдан олиб чиқилишига қарши эканини билдириб, жумладан бундай деди:
”Агар биз Ироқдан шу кунда кетар бўлсак, демократиянинг ироқлик тарафдорларини ҳал қилувчи вақтда ёлғиз қолдирган бўламиз. Бутун Яқин Шарқ бўйлаб озодлик ва демократия душманлари кучига куч қўшган, минтақа аҳолисини муносиб келажакка етиш имконидан маҳрум қилган бўламиз. Қолаверса, Американи заифлаштириб қўйган бўламиз”.
XS
SM
MD
LG