Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:02

Ивановода ҳибсда сақланаётган ўзбеклар қийноққа солинган


Басира Ўзбекистон Бош прокуратураси сўровига биноан Россиянинг Иваново шаҳрида қўлга олиниб, тергов изоляторида сақланаётган ўзбеклар 26 сентябрь куни эълон қилинган очлик акциясини тўхтатди.

Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Виталий Пономарёвнинг сўзларига кўра, шу йил 18 июнда қўлга олинган ўзбеклар ҳибсда ноқонуний сақланаётгани, Ўзбекистон томонидан ўзларига қўйилган айбловлар халқаро комиссия томонидан текширилишини, шунингдек, Иваново вилояти инсон ҳуқуқлари комиссияси раҳбари Вальков билан учрашишни талаб қилган.

“Улар билан вилоят думаси депутати Вальков учрашди, шундан сўнг очлик тўхтатилди”, - деди В.Пономарёв.

Унинг билдиришича, ҳибсдагилар қийноққа солингани, бу қийноқлар Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари кўз ўнгида бўлганини айтиб берган.

“Ўзбек хавфсизлик хизмати ходимлари россиялик ҳамкасбларига “сизлардаги қийноқлар Ўзбекистондагига нисбатан юмшоқ экан”, деган гапларни айтган”, - дейди В.Пономарёв.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар Андижон воқеаларида иштирок этишда гумон қилиниб, қўлга олинган. Аммо улар анчадан буён ўз юртида бўлмаганини билдирган.

“Менимча, уларнинг ҳибсга олиниши терроризм бўйича ҳамкорлик билан боғлиқ. Бироқ бу ҳамкорлик ҳақиқий террорчиларга эмас, унга умуман алоқаси бўлмаган шахсларга қаратиляпти”, - деди В.Пономарёв.
XS
SM
MD
LG