Линклар

НАТО расмийлари Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун иттифоқ ҳарбийлари Қирғизистондаги Ганчи аэропортидан фойдаланишни кенгайтиришини маълум қилди.


НАТО иттифоқи бош котибининг махсус вакили Роберт Симмонс бугун Бишкек шаҳрида шундай баёнот берди. У бу ҳаракатнинг сабабини АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Ўзбекистондаги ҳаво базасидан чиқиб кетиши билан изоҳлади.
Симмонсга кўра, НАТО иттифоқи ва АҚШ кучлари биргаликда Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар учун Марказий Осиё ҳаво базаларидан фойдаланишда давом этади. Бунинг учун эндиликда Бишкекдаги Манас аэропортида жойлашган Ганчи ҳаво базасидан кенгроқ фойдаланилади.
Шунингдек, НАТО расмийси Қирғизистоннинг янги ҳукуматини қувватлаб, бундай деди:
“Биз Қирғизистон ҳукуматининг президентлик сайлови ҳамда янги ҳукуматни тузиш бўйича қадам ташлай бошлаганидан хурсандмиз. Биз янги президент билан иш бошлашни сабрсизлик билан кутаяпмиз”.
Шунингдек, НАТО расмийси Қирғизистон Мудофаа вазири Исмоил Исаков билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG