Линклар

logo-print

Ҳозиргача олинган хабарларга кўра, Туркия давлати Европа иттифоқига аъзо бўлишига оид музокараларни бошлаш борасида Иттифоқ билан ҳали муросага келмади.


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон музокаралар ҳали давом этаётгани ва шу вақтга қадар бир битимга келинмаганини маълум қилди.
Шу вақтга қадар Австрия давлати Туркиянинг иттифоққа тўлақонли аъзо бўлишига қаршилик қилаётгани музокарларни тўхтатиб турган эди. Европа Иттифоқига бошчилик қилаётган Британия ташқи ишлар вазири Люсембургда ўтаётган иттифоқ расмийлари йиғилишида Туркия олдига қўйилажак янги таклифларни маълум қилди.
Айни таклифларни Туркия ҳукумати қабул қилдими ёки йўқми бу ҳали номаълум.
XS
SM
MD
LG