Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:47

Суддаги айбловлар журналистларда хавотир уйғотяпти


Шайбон

Тошкентда Андижон воқеаларида фаол иштирок этишда гумон қилинаётган фуқаролар устидан ўтказилаётган суд жараёнида хорижий оммавий ахборот воситалари шаънига ҳам турли айбловлар ёғиляпти.

Бу ҳолат кўпчилик журналистларда суд якунида хорижий ОАВ борасида махсус қарор қилиниши ва айни қарор прокуратура томонидан қандайдир ҳаракатлар бошланишига сабаб бўлиши мумкинлиги борасида тахминлар пайдо қилмоқда.

“Озод овоз” сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш ташкилоти раҳбари Бобомурод Абдуллаевнинг фикрича, ҳуқуқий жиҳатдан олиб қаралганда суддаги кўрсатмалар асосида бирор ҳукм чиқариш имкони йўқ. Чунки кўрсатмаларда, асосан, хорижий журналистлар қуролли кишилардан интервью олиб, бошқалардан, жумладан, гаровдагилардан олмагани айтиляпти. Бундай ҳолатлар учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилмаган.

“Лекин суд Ўзбекистонда ўтаётгани эътиборга олинса, бирор ҳукм чиқарилмаган тақдирда ҳам маҳаллий ОАВ орқали хорижий журналистларга қарши кампаниябозлик бошланиши ёки жиноий жавобгарлик кўзда тутилган айбловлар ҳам янграши мумкин”, - деди Б.Абдуллаев.

Судда кўп хорижий журналистлар Андижон воқеаларини гўёки нохолис ёритганликда ҳам айбланяпти.

Б.Абдуллаевнинг фикрича, шу ҳолатни баҳона қилиб ҳам журналистларга қарши ҳаракатлар бошланиши эҳтимолдан йироқ эмас. Лекин бу ҳаракатлар юридик тус олишига ишониш қийин. Зеро, Андижон воқеаларини ёлғон ва нохолис ёритганликда айбланаётган ҳар бир журналист ўз ҳақлигини исботлай олиши турган гап.
XS
SM
MD
LG