Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:30

Қозоғистонлик ўзбеклар ўзбекча ахборотлар олишда қийналмоқда


Қозоғистонлик ўзбеклар Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар танқислигига дуч келяпти. Икки давлат ўртасида турли соҳаларда ахборот алмашиш тизими мукаммал эмаслиги бунга сабаб бўляпти.

Жанубий Қозоғистонда ярим миллиондан зиёд ўзбек яшайди. Сайрамлик шоир Баҳодир Қулабдуллаевнинг сўзларига қараганда, бу ерлик ўзбеклар ўзбек тилида маълумот олиш, концертлар томоша қилиш, Ўзбекистон телеканалларини кўришдан маҳрумдир.

“Ғунча” ўзбек ансамбли раҳбари Амир Темурнинг айтишича, этник ўзбеклар Ўзбекистонда рўй бераётган янгиликлар ҳақидаги маълумотларни, асосан, ўзбек радиолари орқали олади.

Жанубий Қозоғистондаги ўзбек драма театри бош режиссёри Ҳамиджон Қулабдуллаевнинг билдиришича, шу ҳудуддаги икки маҳаллий телеканаллардан бирида 20 минут, иккинчисида 5-10 минутлик ўзбекча ахборот берилади. Лекин бу жуда кам. Ўзбек миллий маданият маркази раҳбарлари Ўзбекистон телеканалларини олиб кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўрган. Лекин Ўзбекистон томони пул тўлашни талаб қилгани учун муаммо ечимини топмаган.

“Совет давридаги маданий алоқалар ҳозир йўқ. Ўзбек газеталари, баъзи кўнгилочар нашрлардан ташқари, етиб келмайди”, - дейди қозоғистонлик ижодкор Баҳром Ғойиб.

Суҳбатдошлар ҳозир Ўзбекистонда Андижон воқеалари билан боғлиқ суд жараёни ҳақида тўлиқ маълумот етиб келмаётганини айтди. Қозоғистон телеканаллари бу ҳақда жуда кам гапирмоқда.
XS
SM
MD
LG