Линклар

Британия ташқи ишлар вазири Тони Блэр Европа Иттифоқи Россия билан ҳамкорлигини яна янги поғонага кўтариш мақсадида эканини маълум қилди.


Унинг бу баёноти бугун Россия ҳамда Европа Иттифоқи етакчиларининг Лондонда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг янгради.
“Яна бир бор менга — ўйлашимча, менинг европалик ҳамкорларим ва ҳамкасбларимга ҳам — аён бўлдики, Иттифоқнинг келгусидаги иқтисоди ва хавфсизлиги борасида Россия билан ҳамкорлик жуда муҳим. Биз ҳамма масалаларни — инсон ҳуқуқлари, демократия ва ёки Чеченистон масаласи бўлсин — жуда очиқ муҳокама қилдик”, — деди Британия Бош вазири.
Чоршанба куни Президент Путин ва Тони Блэрнинг алоҳида учрашуви белгиланган.
XS
SM
MD
LG